date

АҚШ марҳумлар билан мулоқотни тақдим этувчи янги сунъий интеллект иловани таништирди

АҚШ марҳумлар билан мулоқотни тақдим этувчи янги сунъий интеллект иловани таништирди

АҚШда инсон хотираси ва технологияни бирлаштирувчи янги йўналиш пайдо бўлди. Канадалик актёр ва сценарист Калам Уорси 2wai номли илова ишлаб чиқди — у сунъий интеллект орқали марҳум инсонларнинг рақамли нусхасини яратиш ва улар билан суҳбатлашиш имконини таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail 14 ноябрь куни хабар тарқатди.

Роликда ҳомиладор аёл 2wai орқали вафот этган онасининг сунъий нусхаси билан гаплашётгани кўрсатилади. Вақт ўтиши билан “буви” чақалоққа эртак айтиб беради, болалар мактабдан қайтганда улар билан мулоқот қилади ва ҳатто неварасининг туғилиши ҳақида суҳбатлашади. Яъни, илова инсон хотирасига хос лаҳзаларни виртуал равишда қайта тирилтиради.

Рақамли қиёфа яратиш учун чат-ботга марҳумнинг ҳаётидан олинган уч дақиқалик видео юкланади. СИ шу маълумотлар орқали инсоннинг овози, юз ифодаси ва мулоқот услубини қайта тиклайди. Шу билан бирга, технология ахлоқий жиҳатдан кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидланишича, илова Шекспир ёки Генрих VIII каби тарихий шахсларни ҳам қайта “жонлантириш” имконини бера олади.

Бундан аввал Германияда автоном робот-ошхона ишга туширилгани, Цюрих олимлари эса беш йиллик изланишлардан сўнг Leiа номли тиббий смарт-пайпоқлар яратгани маълум қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШ марҳумлар билан мулоқотни тақдим этувчи янги сунъий интеллект иловани таништирди