date

Эстевао: "Челси"даги дебютим кутганимдан яхшироқ бўлди

Эстевао: "Челси"даги дебютим кутганимдан яхшироқ бўлди
"Челси" ҳужумчиси Эстевао Вильян жамоасидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи ўтган ёз мавсумида "кўклар" сафига қўшилган эди.

"'Челси'даги дебютим кутганимдан анча яхшироқ бўлди. Тезда мослашдим ва дарҳол яхши ўйин кўрсата бошладим. Мен нафақат клуб ичида, балки унинг ташқарисида ҳам ўзимни қулай ҳис қиляпман. Бу мени жуда бахтли қилаяпти," — дейди Эстевао Sky Sportsга берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 18 ёшли Эстевао жами 16 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилган ва битта голли узатмани амалга оширган. 22 ноябрь куни "Челси" Англия чемпионатининг 12-турида сафарда "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эстевао: "Челси"даги дебютим кутганимдан яхшироқ бўлди