1 639
Тишлар ва гайморит: уларнинг қандай боғлиқлиги бор ва биринчи навбатда нимани даволаш керак?
Гайморит ёки юқори жағ синусити – бу яллиғланиш жараёни бўлиб, юқори жағ синусларнинг шиллиқ қаватга таъсир қилишидир. Лекин бу қандай содир бўлади? Тиш касалликлари гайморитга олиб келиши мумкинми? Ёки аксинча гайморит тишларнинг оғриғига олиб келадими?
Тиш касалликлари гайморитга олиб келиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Гайморит ҳолатларининг тахминан ярмида одонтоген хусусият мавжуд. Агар анатомик жиҳатдан тишларнинг илдизлари юқори жағ синусига яқин бўлса, у ҳолда илдизлар атрофидаги ҳар қандай яллиғланиш жараёнлари гайморов бўшлиғининг яллиғланишига олиб келади.
Гайморов бўшлиғи бурун бўшлиғи билан алоқа қилади. Ҳар бири ўзига хос анатомик тузилишга эга – бўшлиқнинг ҳажми индивидуалдир. Баъзиларида тишларнинг илдизлари гайморов бўшлиқнинг пастки қисмига туташган бўлса, баъзиларида улар тўғридан-тўғри унда жойлашган, айримларда эса илдиз ва бўшлиқ орасидаги жой суяк билан тўлган. Иккинчи ҳолда одонтоген жараёнлар камроқ бўлади.
Бироқ, тескари вазият, гайморит тиш касаллигига сабаб бўлиши мумкин эмас. Шундай қилиб, тишлар гайморит туфайли оғрияпти, деган фикр нотўғри. Гайморит билан юқори жағнинг тишлари ҳудудида ноқулайлик пайдо бўлиши мумкин, аммо бу тўғридан-тўғри тишларнинг шикастланишига олиб келмайди.
Аввал нимани даволаш керак – тиш ёки гайморит?
«Одонтоген гайморит» ташхиси қўйилган бемор нима қилиши керак? Аввал ЛОР шифокорига ёзилсинми ёки биринчи навбатда стоматологгами? Ёки уларга бир вақтнинг ўзида ташриф буюриши керакми?
Аввало, гайморитнинг сабабини аниқлаш лозим. Энг яхшиси диагностика усули – томография қилиш. Унинг ёрдамида бурун бўшлиғи, унга боғланган улашган тишлар илдизларининг ҳолатини баҳолаш мумкин.
Агар гайморов бўшлиқдаги шиллиқ қаватнинг яллиғланиши тишларга боғлиқ бўлса, унда, албатта, биринчи навбатда, сабабни бартараф этиш керак. Баъзида шундай бўладики, одонтоген сабабни, яъни тишдаги яллиғланиш жараёнини йўқ қилиш гайморитдан халос бўлиш учун етарли.
Аммо баъзида, тиш канали орқали инфекцияланганида, замбуруғлар ёки бошқа микроорганизмлар бурун бўшлиғига кириб бориши мумкин, улар туфайли яллиғланиш ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда биринчи навбатда тишдаги инфекция манбасини йўқ қилиш керак, кейин эса оториноларинголог гайморов бўшлиғини инфекциядан тозалайди, дори-дармонларни буюради ва ҳоказо.
Қандай тиш касалликлари гайморитга олиб келиши мумкин?
Оддий кариес гайморитга олиб келиши мумкин эмас, чунки кариес фақат тишнинг қаттиқ тўқималарига зарар етказадиган ва бошқа жойга тарқалмайдиган касалликдир. Гайморов бўшлиқ учун кариеснинг асоратлари бўлган касалликлар хавфлидир.
Илдиз каналини даволаш пайтида бўшлиққа инфекция тушиши ҳам мумкин. Тишнинг илдизи ва бўшлиқ ўртасида суяк йўқлиги сабабли, илдиз каналини даволаш пайтида шифокор тасодифан инфекцияни каналдан бўшлиққа суриб юбориши мумкин. Ёки канални тўлдиришда пломба моддасини гайморов бўшлиғига тушиши мумкин. Бундай зарралар атрофида яллиғланиш жараёни ҳосил бўлади.
Сут тишлари касалликлари гайморитга олиб келиши мумкинми?
Сут тишлари кичик илдизларга эга ва бундан ташқари, ҳар бир сут тиши остида доимий тишнинг микроби ётади. Шундай қилиб, сут тиши ҳали доимий билан алмаштирилмаган болалар одонтоген гайморит билан касалланмайди. Уларда гайморит ривожланишининг сабаби қон, бурун шиллиқ қавати орқали ёки юзнинг шикастланиши туфайли инфекциянинг бурун бўшлиғига кириб бориши билан боғлиқ.
Тишлар, Гайморит, Яллиғланиш, Кариес, Сут тиши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди