Бугунги кунда варикоз — аёллар орасида энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Аммо ўз вақтида муолажа қилиш орқали унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг.
1-хато: Доимий ўтириш
Фото: Adobe Stock
Ҳаракат қилганимизда болдир мушаклари қисқаради, томирларга босим тушади, натижада қон юриши яхшиланади. Унинг тўғри оқими вена клапанлари томонидан таъминланади: қоннинг юракка ўтишига имкон беради, лекин унинг тескари йўналишда кетишига йўл қўймайди.
Ўтирганда ёки турганда эса қоннинг тескари оқимининг олдини олиш учун клапанлар ёпилади. Ушбу ҳолатда узоқ вақт қолиш билан қон турғунлиги юзага келади, бу томирларни кенгайишга мажбур қилади. Доимий равишда бундай юк клапанлар бузилишига ва варикоз томирларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу касаллик кўпинча офисда ишлайдиган ва одатда ҳаракатсиз турмуш тарзини олиб борадиганларда пайдо бўлади.
2-хато: Дам олмасдан тик оёқда ишлаш
Фото: Adobe Stock
Тик ҳолатда узоқ вақт туриш ҳам варикоз томирларининг ривожланиш хавфини оширади, чунки бундай вазиятда қон тортишиш кучига қарши боришга мажбур бўлади. Кўпинча ўқитувчилар, шифокорлар, сартарошлар, визажистлар ва бошқа тик туриб ишлайдиганлар мазкур томир касалликларига дуч келишади.
3-хато: Пиёда юрмаслик
Фото: Adobe Stock
Мушаклар қисқаради ва веноз қоннинг чиқишини фақат ҳаракатланаётганда рағбатлантиради. Агар пиёда юриш ўрнига жамоат ёки шахсий транспортдан фойдалансак, веноз тизимнинг иши янада мураккаблашади. Кўп ўтириш тромб ва шиш пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
4-хато: Ноқулай пойабзал
Фото: Adobe Stock
Пошнаси баланд учли туфли кундалик пойабзал учун яхши вариант эмас. Баланд пошна туфайли болдир мушаклари нотўғри ишлайди: мушакларга ҳаддан ташқари босим тушади, натижада қон яхши айланмайди. Учи тор пойабзаллар олд оёқ кафти ва шунга мос равишда томирларга ортиқча босим ўтказиши мумкин. Натижада қон айланиши ҳам бузилади.
5-хато: Нотўғри овқатланиш
Фото: Adobe Stock
Ҳаддан ортиқ тузли, ҳазм бўлиши қийин овқатларни ортиқча истеъмол қилиш қонни янада ёпишқоқ қилади ва қон айланишини бузади. Нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган ортиқча вазн веноз тизимига ортиқча босим юклайди ва томирлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
Варикоз томирларини олдини олишнинг энг оддий самарали усули бу — юриш бўлиб, ҳаракатланотганда оёқ мушаклари ишлайди, бу эса венадаги қон ҳаракатига ёрдам беради. Кунига камида бир соат юриш тавсия этилади. Томирлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун компрессор колготка, чулки ёки голфи кийиш лозим — улар ўтириб ёки тик оёқда ишлашнинг салбий таъсирига қарши курашишга ёрдам беради.
Кун давомида кўпроқ ҳаракат қилинг. Уйдан ишлаётганлар оёқларини стол устига ташлаб ўтириши ҳам мумкин.
Кундалик ишлар учун тўғри пойабзал танланг. Пойабзал учи кенг, товони 2-4 сантиметрдан баланд бўлмаслиги керак. Албатта, спорт билан ҳам шуғулланиш лозим, лекин бундай вазиятда ҳаракатларни ошириб юбормаслик керак. Тренингда вазнингиз билан кўпроқ ишланг.
Томирлар учун кардиомашқлар — югуриш, велосипедда учиш, сузиш ва скандинавча юриш ҳам фойдалидир. Қон қуюқлиги нормал бўлиши учун ҳар куни рационни кузатиб бориш ва етарли миқдорда сув ичиш керак. Агар оёқларингизда оғирлик, оғриқ, чарчоқ ёки шишишни ҳис қилсангиз, дарҳол шифокор-флеболог билан маслаҳатлашинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди