18:49 / 04.07.2022
1 371

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Ўзбекистон бўйича 4—8 июлга об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Унга кўра, 4 июль, душанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечқурун Тошкент вилояти бўйича момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 35-37 даражага етади. Республика шимолида Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади ва ҳарорат 26-31 даражагача пасаяди.

Сешанба куни ҳаво массасининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Наманган вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35 даражадан юқори бўлмайди.

4—5 июль кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамол 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

6 июлдан 8 июлгача Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 6-7 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 30-35 даража атрофида, жанубда 37-39 даражагача бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?