Самарқандда "Ёшил ривожланиш" концепцияси тақдим этилди

1 дақиқа ўқиш323
Самарқандда "Ёшил ривожланиш" концепцияси тақдим этилди
Самарқандда иқлим масалаларига бағишланган Марказий Осиёдаги илк тарихий форум бўлиб ўтди, деб Nova24.uz сайти хабар берди. Ушбу форум якунида Ўзбекистон бир қатор муҳим ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади.

Жумладан, Ўзбекистон Немис Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш соҳасида англашув меморандумини имзолади. Бу ҳужжат мамлакатда барқарор, иқлимга чидамли ва кам углеродли ривожланишни амалга оширишга ёрдам беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Экология вазирлиги ва Қирғизистон Табиий ресурслар вазирлиги Марказий Осиёдаги Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни ўрганиш университетида мутахассислар тайёрлаш учун квоталар ажратиш бўйича келишиб олди. Қирғизистонлик талабалар учун 9 та квота (5 та — бакалавриат, 4 та — магистратура) ажратилади.

Бундан ташқари, ЮНИСЕФ билан стратегик ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди. Ушбу келишув атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий офатлар хавфини камайтириш, болалар учун хизматларни инклюзив ва барқарор қилишга қаратилган. Шунингдек, болаларнинг экологик муаммолар ечимларида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Форумда БМТнинг уч нафар Бош котиби ўринбосари, 30 дан ортиқ давлат ва ташкилотлар вакиллари (UNCCD, FAO, UNIDO, UNECE, ICBA ва бошқалар), экологик конвенциялар раҳбарлари ва экспертлар иштирок этди. Форумда “Ёшил ривожланиш” концепцияси тақдим этилди ва уни Бразилияда бўлиб ўтадиган COP30 доирасида тасдиқлаш бўйича келишувга эришилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?