
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларининг майда бузилишлари учун жарима ўрнига огоҳлантириш жорий этилиши режалаштирилмоқда. Тегишли қонун Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланди.
Энди, агар ҳайдовчи биринчи марта майда қоидабузарлик содир этса, унга жарима солинмайди, балки бу ҳолатнинг оқибатлари тушунтирилган ҳолда огоҳлантирилади. Шунингдек, қонунда автоматлаштирилган фото ва видео камералар қайд этадиган қоидабузарликлар рўйхати аниқ белгилаб берилган бўлиб, жазони қўллаш муддати қоидабузарлик қайд этилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги белгиланган.
Сенаторларнинг фикрига кўра, ушбу чоралар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистонда майда қоидабузарликлар учун жарима бекор қилинади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар