date

Президент Мирзиёев Қатарга амалий ташриф билан жўнаб кетди

Президент Мирзиёев Қатарга амалий ташриф билан жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан мазкур мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади. Саммит дунё миқёсида барқарор ривожланиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларига бағишланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсат, таълим, тиббиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш йўналишларида амалга ошираётган ислоҳотларига оид фикрларини баён этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ташриф дастурида олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. Давлат раҳбарининг Қатар амалдорлари билан мулоқоти чоғида иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари ва энергетика соҳасидаги қўшма дастурлар муҳокама қилиниши мумкин.

Ташриф икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Мирзиёев Қатарга амалий ташриф билан жўнаб кетди