
Андижонда "Янги Андижон – Хонобод" йўналиши бўйича пуллик йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмонов маълум қилди.
Лойиҳани амалга ошириш давлат раҳбари топшириғи асосида хорижий инвестицияларни жалб қилиш доирасида кўзда тутилган. Ҳудудий ҳокимлик вакиллари лойиҳанинг келажагини хитойлик инвесторлар билан муҳокама қилиб, уни амалга ошириш борасида келишувга эришдилар.
Жорий йилнинг октябрь ойи бошида Ўзбекистон Автомобил йўллари қўмитаси автомобилларнинг ҳаракат тезлигини 150 км/соатгача оширишни режалаштираётганини эълон қилган эди. Бу чора йўллар ҳақидаги янги қонун лойиҳасида кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, янгиланган ҳужжатда пуллик йўллардан фойдаланиш учун белгиланган тарифларнинг юқори чегараси ҳам кўрсатиб ўтилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.