date

Ўзбекистон олтин экспортни 49,4 фоизга оширди

Ўзбекистон олтин экспортни 49,4 фоизга оширди
Ўзбекистон 2025 йилнинг 11 ойи давомида хорижга умумий қиймати 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич йиллик ҳисобда 49,4 фоизга ошган.

Декабр ойининг бошига келиб, республиканинг умумий ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард доллардан ошди ва бу ўтган йилга нисбатан 21,8 фоизга кўпдир. Мазкур даврда Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Хитой, Россия ва Қозоғистон бўлди.

Ушбу давлатларнинг улуши мамлакат ташқи савдосининг 42,3 фоизини ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни олтин нархи биринчи марта бир унсияси учун 4,4 минг доллардан ошди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, бу ўсиш геосиёсий ва савдо танглиги билан боғлиқ. Шунингдек, қимматбаҳо металл нархининг ўсишига АҚШ долларининг заифлашиши ҳам таъсир кўрсатди, бу эса хориждаги инвесторлар учун олтинни янада қулай қилди.

23 декабрь тонгига келиб, олтин нархи 4 485 долларни ташкил этди, бу бир кунда 0,94 фоизга ошганини англатади. Йил бошидан бери эса олтин нархи 70,1 фоизга ўсди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон олтин экспортни 49,4 фоизга оширди