date
views 3 765

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Дам олиш кунларида ёғиб ўтган ёғингарчиликлар, “биринчи қор”дан кейин, бугун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғинларсиз ва камбулутлидир.
“Ўзгидромет”нинг ёзишича, бундай ҳолат нам ҳаво оқимларининг Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон билан ўрин алмашиши билан боғлиқ. Кундузги ҳарорат 0 даражадан ошмайди.

Қайд этилишича, эртага антициклон таъсири кучаяди. Натижада тунги ҳарорат 6-8 даража совуққача, айрим жойларда эса 10-12 даража совуққача тушади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 3 даражагача илитади.

Кейинги кунларда антициклон Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисми томон ҳаракатланиб, таъсирини камайтиради.
Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0-5 даража совуққача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?