Геофизиклар сув ости сейсмографи ёрдамида акустик аномал ҳолатни қайд этишди, улар океан тубидаги эркин тебранишлар туфайли юз берган. Тегишли тадқиқот Geophysical Research Letters журналида эълон қилинди.
Уларни эшитиш имконияти инсон қулоғининг қабул қилиш минимал тўсиғидан ўн минг маротаба камроқ бўлган. Илк бор шундай феномен 1998 йилда ҳужжатларга киритилганди, бироқ ўшандан бери унинг келиб чиқиш сабаби номаълумлигича қолмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “шовқин” ҳаттоки ноль даражали сейсмик фаолликда ҳам кузатилади.
Янги маълумотлар Франция ва Германиядан бўлган ҳамда Париждаги Ер физикаси институтилик Марта Дин бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан олинди. Геофизиклар Ҳинд океани тубидаги тебранишларни 4540 ва 4260 метрлик икки нуқтада ўлчашди ҳамда частотаси 2,9 дан 4,5 миллигерц бўлган доимий товуш тўлқинларини аниқлашди.
Тадқиқотда феноменни тушунтириб бериши мумкин бўлган бир неча фаразлар ҳам тақдим этилди. Хусусан, олимларнинг тахминича, “шовқин” ёки атмосфера ва ер қобиғи ўртасидаги акустик резонанс сабабли, ёхуд қаттиқ юзанинг океан тўлқинлари билан ўзаро алоқаси туфайли пайдо бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди