date

Эрон айрим самолётларини қўшни давлатларга кўчирди

Эрон айрим самолётларини қўшни давлатларга кўчирди

Эрон АҚШ томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳужум бўлиши мумкинлиги сабаб айрим ҳарбий ва фуқаролик самолётларини бошқа давлатларга кўчирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CBS News манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Эронга тегишли айрим ҳарбий самолётлар Покистондаги Исломобод шаҳри жанубида жойлашган Нур Хон авиабазасига юборилган. Улар орасида разведка вазифалари учун мослаштирилганRC-130 ҳарбий самолётиҳам бўлгани айтилмоқда.

Манбаларнинг билдиришича, эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Эроннингe Mahan Air авиакомпаниясига тегишли бир нечта самолётлар Кобулга олиб кетилган. Эрон ҳаво ҳудуди ёпилганидан кейин мазкур самолётлар Афғонистонда қолиб кетгани маълум қилинган.

Хабарларда қайд этилишича, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги вазият кескинлашганидан сўнг самолётлар Эрон чегарасига яқин жойлашган Ҳирот аэропортига кўчирилган бўлиши мумкин.

Бироқ Толибон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид CBS News’га берган изоҳида бу маълумотларни рад этган. Унинг айтишича, Афғонистон ҳудудига Эрон самолётлари жойлаштирилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон айрим самолётларини қўшни давлатларга кўчирди