500 та нондан тикилган либос барчани лол қолдирди

Нигериядаги "Африка Магик Виеверсъ Чоисе Авардс" маросимида реалити-шоу юлдузи Мерси Атанг 500 дан ортиқ нондан тикилган либосда қатнашиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Мерси Атангнинг сўзларига кўра, бу ноодатий либос нон ишлаб чиқариш бизнесини реклама қилиш мақсадида яратилган. Либос дизайнери Тойин Лаван ушбу ғояни "ҳар ким ўз бизнесини кийиб чиқсин" тренди деб атаган.
Фото: Видеодан кадр
Нигерияда бўлиб ўтган “Africa Magic Viewers' Choice Awards” маросимида реалити-шоу юлдузи Мерси Атанг 500 дан ортиқ нон тикилган либосда қатнашиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Унинг айтишича, ноодатий либос нон ишлаб чиқариш бизнесини реклама қилиш учун яратилган. Либос дизайнери Тойин Лаван эса бу ғояни “ҳар ким ўз бизнесини кийиб чиқсин” тренди деб атаган.
Ижтимоий тармоқларда айримлар либосни ижодий ёндашув сифатида мақтаган бўлса, бошқалар буни озиқ-овқат исрофи деб танқид қилган.






























Изоҳлар 0
…