Теннисчи Важа Узоқовнинг хиёнати сабаб хонанда Муниса Ризаева у билан муносабатларини тугатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-07-2016 | 21:14 ZAMIN.UZ / Маданият / 14 Июл 2016 года
1 909

Теннисчи Важа Узоқовнинг хиёнати сабаб хонанда Муниса Ризаева у билан муносабатларини тугатди

Теннисчи Важа Узоқовнинг хиёнати сабаб хонанда Муниса Ризаева у билан муносабатларини тугатди

Хонанда Муниса Ризаева теннисчи Важа Узоқов билан муносабатларига бундан беш ой аввал чек қўйган. Бу ҳақда «Sayyod.com»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

«Важа билан муносабатларимизга беш ойча аввал чек қўйилди. Мени ҳали эркак зоти ташлаб кетмаган, ахир мендек қизни ташлаб кетиш мумкинми?», — деди Муниса Ризаева.

«Важа мени ташлаб кетгани йўқ, хиёнат қилгани рост. Мен уни ташлаб кетдим. Лекин ҳаммасини унутдим. Уни кечирдим ҳам. Эсламаяпман ҳам», — деди Муниса Ризаева.

Аввалроқ Муниса Ризаева тўй куни белгиланганидан сўнг, севган инсони хиёнат қилгани, шундан сўнг уч ой давомида ўзига кела олмаганини маълум қилганди. Қайд этиш жоиз, бундан аввал Муниса Ризаеванинг хонанда Жасур Ғойипов билан тўйи бекор қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru