“Ўзбекнаво” Лоланинг лицензиясини қайтариб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзбекнаво” Лоланинг лицензиясини қайтариб берди

“Ўзбекнаво” Лоланинг лицензиясини қайтариб берди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонанда Лола Йўлдошеванинг лицензиясини қайтариб берди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда.

23 декабрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси директори Фарход Жўраев ушбу хабарни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Лола Йўлдошева ўз айбини тушуниб етган ва уни тўғирлаган. “Айни пайтда у концерт ўтказиши мумкин”, деди “Ўзбекнаво” раҳбари.

“Ҳар бир ижрочи мухлислар олдида жавобгар бўлиши керак”, - дея муносабат билдириб ўтди Фарход Жўраев.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 14 июлда Юлдашева Лола Равшанбековна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru