Буржларнинг асосий хусусиятлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2016 | 09:00 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 22 Июл 2016 года
1 560

Буржларнинг асосий хусусиятлари

Буржларнинг асосий хусусиятлари

Биз сизга бу сафар буржларнинг асосий хусусиятлари ҳақида қисқача муълумот бермоқчимиз. Ўзингизни ҳақингиз қисқача билиб олишингиз мумкин.

ҚЎЙ ғалаба учун туғилган. Жуда фаол ва киришимли, иззаталаб, ўз кучига ишонади, қўрқмас. Аввал ишни бажариб, кейин ўйлайди, тез қарор чиқаради, ҳис-туйғулар ақл устидан ғалаба қилади, серҳиссиёт, айтганини қилдиради, унинг учун «йўқ» деган сўзнинг ўзи йўқ, унда ҳамма нарса меъёридан ошиқдир.

БУЗОҚ – реалист, пессимист, бойликни жуда яхши кўради. Қизғанчиқ, ҳамма нарсани тежайди. Ўйин-кулгини ёқтиради. Оилани устун қўйиб, ҳамма нарсани ўзиники, деб ҳисоблайди. Яхши ота ёки она бўлади, меҳнатсевар, қайсар, ўзини яхши кўради – ичида ўзини дунёнинг маркази санайди.

ЭГИЗАКЛАР ғийбат, ахборот ва турли миш-мишлар йиғишни ёқтиради. У ҳар ерда ҳозиру нозир, ҳамма нарсадан хабардор, бироқ ўзини ушлаш қийин. Ақлли, фаол, киришимли, сўзамол; ҳаммага бирдек ёқишга уринади. Кўникувчан, турли ғояларга тўла, иккиланувчан. У билан зерикмайсиз, бироқ жаҳли бурнининг учида туради.

ҚИСҚИЧБАҚА жуда романтик, дилкаш, жониворларга меҳрли, бурч ҳисси жуда яхши ривожланган. Ўзини мудом тафтиш этиб юради, керак бўлса ҳамма нарсадан воз кеча олади. Эҳтиросли ва консерватив. Ўз уйини яхши кўради; жуда рашкчи, ҳиссиётли, кўнгли нозик – сал нарсага хафа бўлиб қолади. Ички дунёси бой, олдиндан сезиш ҳисси ҳам яхши ривожланган.

АСРЛОН жасур, сахий, манман ва тўғрисўз; ташқи ялтироқликни хуш кўради. Туғма йўлбошчи – бошқаришни ёқтиради, аммо юраги тоза, нияти пок. Ёрқин ва серҳаракат, истараси иссиқ. Мақтовни ва доим диққат марказида бўлишни ёқтиради.

ПАРИЗОД оғир-босиқ, мушоҳадакор, танқидни яхши кўради. Майда-чуйдаларга жуда эътиборли, ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиб юради. Қоидаларга риоя қилади, жуда ҳаракатчан; бошқаларга нисбатан ҳам талабчан.

ТАРОЗИ мудом иккиланади. Тинчликсевар – баҳсни ёқтирмайди, жанжалдан қочиб, дарров ён беради. Дипломат бўлиб, одамлар кўнглини олишга ҳаракат қилади. Ёлғизликни ёқтирмайди, зулматдан ҳам ёруғлик излайди. Романтик, ва ёқимтой, муҳаббатга санъат деб қарайди. Бироқ енгилтаклик ва сабрсизлиги ҳам бор.

ЧАЁН «ичимдаги топ», дейдиганлар хилидан; унинг учун ё ҳаммаси бўлиши, ёки ҳеч нима бўлмаслиги керак. Молпараст, серҳиссиёт, мистикага қизиқади. Қатъиятли, ўз кучига ишонади, уни фикридан қайтариш осон эмас. Кўпинча таваккал иш қилади; доим қоидаларни бузиб юради.

ЎҚОТАР тўғрисўз, очиқ, виждонли; яхшиликка ишониб яшайди. Доим изланишда, бироқ меъёр тушунчаси унга ёт. Жиззаки ва ўзгарувчан.

ТОҒ ЭЧКИСИ ҳаётга теран боқади, эҳтиёткор, иззатталаб; улкан мақсадлар сари тинимсиз интилади. Оғир-босиқ, «ичимдагини топ» дейдиганлардан. Мустақил, бошқаларни танқид қилишни ёқтиради. Унинг учун тўкин-сочинлик ва мавқе жуда муҳим. Қоидаларга амал қилади, ақл билан иш юритади. Масъулиятли ва қадриятларни ҳурмат қилади.

ҚОВҒА мустақил, ҳамма нарсадан мукаммаллик излайди, хаёлига бир ғоя келиб қолса, амалга оширмагунча тинмайди. Одамларни ҳайратга солишни ёқтиради. Дунёқараши кенг, ақлли бўлиб, бир хилликни, зерикарли ишларни ёқтирмайди.

БАЛИҚ хаёлпараст, ички дунёси бой, ёқимтой. Романтик, ижодкор, артистлик қобилиятига эга. Лекин қатъиятсиз, оқимга қарши сузмасликни маъқул кўради. Беқарор, суст; ўз-ўзини тафтиш этиб, қийнашни ёқтиради. Ўта сезгир, ички сезгиси яхши ривожланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru