21:34 / 30.03.2024
182

Катталар ва болаларнинг севимли таоми руҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

Катталар ва болаларнинг севимли таоми руҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди
Фото: 1000.menu
Қовурилган таомни мунтазам истеъмол қилиш қон босими ошиши, ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлиб, саломатликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида кўп ўқиганмиз. Аммо олимлар эълон қилган янги тадқиқот хулосалари муайян бир овқат ҳақида — у нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Бу ҳақда Pnas.org ёзмоқда.

Бу — картошка фриси. Катталар ва болалар бирдек хуш кўрувчи қарсилдоқ картошканинг қандай зарари бўлиши мумкин?

11 йилдан ортиқ олиб борилган ўрганишлардан сўнг, хитойлик олимлар қовурилган картошка инсон руҳиятига зарарли деган хулосага келишди. У безовталикка чалиниш хавфини 12 фоизга ошираркан. Айниқса, бу ҳолат ёш йигитлар орасида кўп кузатилмоқда.

Қўшимча қилиш мумкинки, қовурилган ёғли таомлар семиришга сабаб бўлиши, ички аъзоларнинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши аниқланган. Масалан, жигар ана шундай таъсирларга сезувчан бўлади. Шу боис ёғли ва қовурилган овқатларни истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Катталар ва болаларнинг севимли таоми руҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди