16:00 / 24.06.2024
187

Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди?

Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди?
Катта ёшли инсонларнинг деярли 80 фоизи вақти-вақти билан бел оғриғидан шикоят қиладилар. Бунга кўпинча ҳаракатсиз ҳаёт тарзи ёки аксинча, оғир меҳнат, узоқ вақт оғирлик кўтариб юриш, шамоллашлар сабаб бўлади.

Бел оғриганда биз турли машқларни бажаришни бошлаймиз ёки уқалаш билан оғриқни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Аммо улар доим ҳам ёрдам беравермайди ва баъзан бундай даволаш оғриқни янада кучайтириб юборади.

Фото: Lisa.ru
Нима учун баъзиларга уқалаш ва спорт бел оғриғида ёрдам бермайди?

Ички органлардаги касалликлар
Бел оғриғига мушаклардаги ва спазмлар ҳам сабаб бўлади. Турли оғриқлар айнан касаллик жойлашган ҳудудда эмас, балки ёндош орган ёки соҳага оғриқ беради. Масалан, агар буйраклар яллиғланса, улар белнинг пастки қисмида кучли оғриқни келтириб чиқаради. Бемор қанчалик мушакларни чўзишга, машқ ва массаж қилишга уринмасин, оғриқ камаймайди. Шунинг учун оғриқнинг аниқ сабабини билиш ва шундан кейингина даволаш ишларини бошлаш муҳим. Юрак касалликларида ҳам бел соҳасида оғриқ кузатилиши мумкин. Шу сабабли ички органларида касалликлари мавжуд беморларни тор соҳа шифокорларни даволаши лозим.

Турли сабабларга кўра пайдо бўладиган ўсимталар
Бел ва унинг атрофидаги жиддий оғриқларга ўсимталар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Улар яхши ва зарарсиз ҳамда ёмон ва кучайиб борадиган турларга бўлинади. Ўсимта пайдо бўлганда у бирор нерв қисми ёки мушакка босим ўтказиб, оғриқ беради. Бундай оғриқ беморнинг ҳаракатига боғлиқ бўлмайди ва ҳар қандай жисмоний ҳолатда тўсатдан пайдо бўлади. Табиийки, бундай касалликда жисмоний машғулотлар ва уқалаш ёрдам бермайди.

Жиддий патологиялар

Фото: Lisa.ru
Умуртқа поғонаси ичида гелга ўхшаш суюқлик мавжуд. У умуртқанинг мослашувчанлигини таъминловчи ва шикастланишдан ҳимоя қилувчи дисклардир. Аммо ёш ўтиши билан улар намликни камроқ ўзлаштира бошлайдилар ва умуртқа поғонаси заифлашади. Узоқ муддатли жисмоний машқлар, бир неча соатлаб ҳаракатсиз ўтириш, умуртқа поғонасининг туғма ғайритабиий ҳолати ёки жароҳат бундай жараённи тезлаштиради ва дискларнинг шикастланишига олиб келади.

Натижада ички суюқлик ташқарига сизиб чиқади ва умуртқа поғонаси чурраси, остеохондроз, протрузия, спондилез каби касалликлар ривожланади. Бундай ҳолатда шифокор томонидан умуртқа поғонаси қанчалик жиддий жароҳатлангани ҳамда емирилганига қараб даволаш муолажалари амалга оширилади.

Листез
Листез касаллиги — умуртқа поғонаси қисмларининг бир-бирига нисбатан силжиши бўлиб, қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқади:

- Кучли зарба ёки жароҳат туфайли умуртқа поғонасининг шикастланиши;
- Умуртқада туғма аномалия мавжуд бўлиши;
- Умуртқалар орасидаги дискнинг емирилиши (дегенератив жараён);
- 35 ёшдан кейин айрим кишиларда ривожланадиган табиий қариш жараёнлари;
- Профессионал спорт, айниқса оғир атлетика билан шуғулланиш.

Даволаш усуллари орасида дори-дармонлар, физиотерапия, жисмоний машқлар ва жиддийроқ ҳолларда, жарроҳлик аралашуви киради. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши керак ва мутахассис шифокор тавсияси асосида даволаниш лозим.

Бошида бемор листезга чалинганидан хабардор бўлмаслиги мумкин. Аввалига касаллик ташқи томондан ҳеч қандай белги бермайди, сўнг чарчоқ, бўйин ва бел қисмида ҳаракатланиш учун ноқулайлик туғдиради. Касаллик жиддий тус олгандагина оғриқ бера бошлайди. Шунинг учун бундай ҳолатда мутахассис билан маслаҳатлашиш муҳим. Бел оғриғига олиб келадиган ва машғулот ҳамда массаж билан тузатилмайдиган яна бир сабаб — шиш билан кечадиган жароҳатлардир.

Хулоса қилиб айтганда, бел қисмида оғриқ пайдо бўлганда терапевт кўригидан ўтиш, унинг сабабини тиббий таҳлиллар ёрдамида аниқлаш ва мутахассис ёрдамида даволаниш зарур. Уй шароитида ўзбошимчалик билан қилинган машқлар ва уқалашлар таъсир этмаслиги ва ҳатто касалликни кучайтириб юбориши мумкин. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди?