Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда ҳиндлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм олаётгани ва номи “Буюк мўғул императори Бобур” экани айтилаётган хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Бобур билан боғлиқ тарих ҳақида дунё аҳлини чалғитиш каби бу ҳолат мамлакат жамоатчилигини, зиёлиларни ташвишга солиб, кескин муносабатларга сабаб бўлди.
“Шу қатори мени ҳам бу ҳолат қаттиқ ташвишга солди ва тегишли давлат ташкилотлари, элчихоналар билан вазият юзасидан маълумот олиш учун боғландим. Айтиш лозимки, фильм ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ ва бунга ойдинлик ҳам киритилмоқда. Албатта, бу масалага яна аниқлик киритиб, қўшимча хабар берилади.
Кинематография миллий агентлиги билан ҳам суҳбатлашдик. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда энг қадимги ўтмишдан то яқин тарихгача бўлган даврни ўз ичига олган “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида саркардаларимиз, алломалар ҳақида туркум фильмлар яратилмоқда. Бу лойиҳа ҳам тез орада ўз самарасини бериб, миллий ўзлигимиз билан боғлиқ тарихимиз экранларда гавдаланади”, деб ёзади Отабек Ҳасанов.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг қўшимча қилишича, “миллий ғурур, ватанпарварлик шунчаки китоблару, қуруқ сўзларда эмас, халқимиз онгу шуурида яшамоқда, кенг жамоатчилик эса бу каби ҳолатларга асло бефарқ эмас.
Бу эса айнан Президентимиз айтган,таҳликали вазиятларда миллат фидойилари – уйғоқ қалбли зиёлилар жасорат билан майдонга чиққаётганликларининг бир кўринишидир.
Ўз навбатида, Республика Маънавият ва маърифат маркази кенг жамоатчиликка, зиёлиларга бефарқ бўлмагани, аждодларимиз билан боғлиқ тарихимизни тарғиб қилиш ҳақидаги фикрлари учун миннатдорчилик билдиради.
Биз миллат масъулияти йўлида ҳамфикр бўлсак, бирлашсак, бу каби қадриятимиз, тарихимиз, ўзлигимизга қаратилган таҳдидларга қарши тура оламиз". «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди