13:30 / 28.07.2024
104

Тунда яхши ухламаслик қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Тунда яхши ухламаслик қандай касалликларни келтириб чиқаради?
Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.

ССВ Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.

Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.

Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.

Бу ҳолат:
- қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
- семизлик;
- қандли диабетнинг 2-тури;
- юқори қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
- депрессия;
- иммунитетнинг пасайиши;
- тез-тез шамоллаш;
- мия фаоллигининг сусайиши;
- жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.

Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.

Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:
- Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
- Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
- Уйқуга жуда кеч ётманг;
- Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
- Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.

Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.

Мисол учун бир суткада:
- чақалоқлар — 18-19 соат;
- болалар — 11-12 соат;
- катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тунда яхши ухламаслик қандай касалликларни келтириб чиқаради?