20:30 / 15.10.2024
35

Томоқ оғриғида овоз бўғилиб қолса, уни қандай тиклаш мумкин?

Томоқ оғриғида овоз бўғилиб қолса, уни қандай тиклаш мумкин?
Овознинг хириллаши, қўполлашиши ёки умуман йўқолиб қолишига турли омиллар сабаб бўлади. Томоқнинг яллиғланиши, унинг тўқималарида шишлар пайдо бўлишига нафақат ЎРВИ балки жисмоний сабаблар ҳам мавжуд. Қуйида томоқ бўғилиб, овоз хириллашини қандай бартараф этиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.

Фото: “Тҳедай.ру”
Томоқ бўғилишининг сабаблари

Овознинг хириллаб чиқиши ёки умуман йўқолиб қолиши организмнинг кучли совуқ қотганидандир. Бу ҳолат нафақат куз ва қиш фаслларида, балки иссиқ мавсумда ҳам кузатилади. Ёз фаслида инсонлар бехосдан кондиционер ёки елвизак бор жойда ортиқча вақт қолиб кетади ёки муздек деворга суяниб ўтиради, натижада шамоллаш юзага келади.

Яхна ичимликлар ва музқаймоқ истеъмол қилишнинг томоқ бўғилишига таъсири бор. Овознинг хириллаб чиқишига вирусли инфекциялар ҳам сабабчидир. Бундай вазиятда ҳарорат кўтарилади, инсон ўзини ҳолсиз ҳис қилади ва йўталади.

Ун пайчаларининг зўриқиши туфайли ҳам томоқ бўғилиши мумкин. Узоқ монологлар, қўшиқ айтиш, баланд овозда бақиришлар томоқни бўғади. Шунингдек, психологик муаммолар, стресс ва қўрқув ҳам нутққа таъсир қилади.

Томоқдаги хириллашни қандай бартараф этиш мумкин?

Фото: iStock
Томоқ оғриб, бўғилса ва товуш ўзгарса, ҳолсизлик кузатилса тиббий муассасага мурожаат қилиш зарур. Шифокор текширув ўтказгач, керакли даво муолажаларини буюради. Дори-дармонларни мустақил равишда танлаш ва қабул қилиш мумкин эмас. Истисно ҳолатда томоқни юмшатувчи ва оғриқни енгиллаштирувчи пастилкаларни шимиш мумкин. Бемор фақатгина зарурат юзасидан гапириши, ун пайчаларини зўриқтирмаслик учун имкон борича қисқа иборалар билан сўзлашиши лозим.

Томоқни иссиқ тутиш — шарф билан ўраш, илиқ ичимликлар ичиш ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Истеъмол қилинадиган таом ва суюқлик қайноқ бўлмаслиги муҳим, чунки ўта иссиқ ҳарорат томоқ шиллиқ пардасини янада кўпроқ безовта қилади. Бундан ташқари, хонани тез-тез шамоллатиш, ҳаво намлантиргичдан фойдаланиш ҳам беморнинг аҳволини енгиллаштиради.

Томоқ бўғилганда халқ табобатига мурожаат қилиш мумкин: доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламалар, сода, туз ва сув аралашмаси ҳам томоқ оғриғини камайтиради.

Шунингдек, ингаляциялар ҳам ижобий натижа беради. Шифокор томонидан буюрилган турли доривор ўтлар ва эфир мойлари, махсус воситалар билан небулайзерда ингаляция қилинади.

Овоз пасайганда ёки йўқолганда нималар қилиш мумкин эмас?
- Спиртли ичимликлар ичиш ёки чекиш;
- Томоқ оғриғини асал билан даволаш (асал қуруқ йўтални келтириб чиқаради);
- Спирт ёрдамида томоқни қиздириш.

Агар овозингиз хириллаб қолганда бўлса, унда биринчи навбатдагиларга амал қилиш керак бўлади:
- Иложи борича кўпроқ илиқ суюқлик ичинг — чой, сариёғли сут, компот, булён;
- Ун пайчаларингизга дам беринг — нафақат баланд овозда, балки пичирлаб ҳам сўзлашманг;
- Кунига икки-уч марта илиқ шўр сув билан томоғингизни чайинг;
- Хонадаги намликнинг оптимал даражасига эътибор беринг — қуруқ ҳаво овоз пайчаларининг душмани ҳисобланади.

Хириллаган овоз тез ва оғриқсиз тарзда курашиш мумкин бўлган нохуш аломатдир. Шифокорга боришни эътиборсиз қолдирманг, агар керак бўлса, мутахассис фониатр билан боғланинг.

Томоқ оғриғи, Овоз бўғилиши, Тузатиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Томоқ оғриғида овоз бўғилиб қолса, уни қандай тиклаш мумкин?