16:46 / 16.10.2024
32

Қандли диабетнинг кексалар учун яширин хавфи маълум бўлди

Қандли диабетнинг кексалар учун яширин хавфи маълум бўлди
Пекин тиббиёт коллежи шифохонаси олимлари қанд касалига чалинган кексаларда саркопения — скелет мушаклари қуриши хавфи юқорилигини аниқлашди, бу ногиронликкача олиб келиши мумкин.

Тадқиқотда қатнашган иккинчи тоифали қандли диабетга чалинган 244 нафар кекса беморнинг саломатлигидаги ўзгаришлар 5,6 йил давомида кузатиб борилди.

Тадқиқотдан сўнг қатнашчиларнинг 25,4 фоизида саркопения аниқланган. Саркопенияга учрамаганларга нисбатан, бундай беморларда оғир ногиронликка йўлиқиш хавфи 4,7 баравар, даволаниш учун шифохонага қайтиш эҳтимоли 1,7 баравар, ҳар қандай сабабдан ўлим хавфи 2,3 карра юқори бўлган. Саркопенияга учраган диабетиклар иштаҳа йўқолиши ва сийдикни тута олмаслик каби асоратларга ҳам кўпроқ учраган.

Доктор Лин Канг (тадқиқот раҳбари) саркопенияни эрта аниқлаш ва даволаш қандли диабетли кексаларни азоблар ва эрта ўлимдан қутқариши мумкинлигини таъкидлади.

Қандли диабет, Кексалар учун, Яширин хавфи, Тадқиқот

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандли диабетнинг кексалар учун яширин хавфи маълум бўлди