21:14 / 19.10.2024
40

Хотирани мустаҳкамлаш ва инсульт хавфини камайтиришнинг ноодатий усули аниқланди

Хотирани мустаҳкамлаш ва инсульт хавфини камайтиришнинг ноодатий усули аниқланди
Тушлик вақтида 20-30 дақиқага ухлаб олиш диққатни жамлаш, хотирани мустаҳкамлаш, юрак хуружи ва инсультга чалиниш хавфини камайтиради. Бу ҳақда Россия маориф университети тиббиёт факультетининг фундаментал фанлар кафедраси доценти Татьяна Кримцева “Известия” нашрига хабар берди.

Фото: iStock
Ўрта ёшли инсоннинг кундалик уйқу нормаси 7 соатдан 9 соатгача, ўртача 7 соат ва 40 дақиқани ташкил этади. Аммо йилларда инсониятнинг уйқу давомийлиги кескин қисқара бошлади. Тинимсиз иш ва тиғиз кун тартиби билан боғлиқ бу сурункали уйқусизлик ортидан турли касалликларнинг миқдори ортди. Хусусан, юрак-қон томир тизими ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ хасталиклар тобора ёшара бошлади”, дейди у.

Татьяна Кримцеванинг сўзларига кўра, биз аҳамият бермаган кундузги уйқу ҳаётий ва физиологик жиҳатдан муҳим бўлиб, унда тана нафақат дам олади, балки барча органлар ва муҳим тизимлар иши тикланади, зарур гормонларнинг етарли миқдорда ишлаб чиқарилиши туфайли танадаги гормонал мувозанат тартибга келади.

Шу сабабли кундуз куни қисқа вақтга мизғиб олишга вақт топиш жуда фойдалидир. Бунинг учун соат 13:00 дан 15:00 гача бўлган вақтда атиги 20-30 дақиқа ухлаш кифоя. Бунда инсон тўлиқ ётиб дам олиши шарт эмас. Иш кийимида ва одатий креслода ҳам ухлаш мумкин. Бу вақтда хонада тинчлик ва сукунатнинг таъминланиши янада фойдалидир.

Фото: Adobe Стоcк
Кундуз кунги уйқу организмдаги барча органлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай уйқу диққатни жамлашни тахминан 50 фоизга яхшилайди, хотирани 30 фоизга мустаҳкамлайди, юрак хуружи ва инсульт хавфини ҳам 30 фоизга камайтиради”, дея тушунтирди мутахассис.

Агар бунинг иложи бўлмаса, ҳатто метрода ишга кетиш вақтида 10 дақиқага ухлаб олиш ҳам анча фойдали”, дейди у.

Агар сизда уйқуга тўймаслик ва унинг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо бўлса, кундузги дам олиш вақтини 90 дақиқагача ошириш мумкин. Бу битта тўлиқ уйқу циклини ташкил қилади ва танага катта энергия ва куч беради.

Илмий тадқиқотларга кўра, мактабгача ёшдаги болалар кунига камида 10-12 соат ухлашлари керак. Кундузги уйқу когнитив функциялар учун фойдалидир. У хотира, зеҳн, мантиқан фикрлаш, диққатни жамлаш, ҳисоб-китоб қилиш қобилиятини ривожлантиради. Шунингдек, у стресс гормони — кортизол даражасини пасайтиради ва ўсиш гормони ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хотирани мустаҳкамлаш ва инсульт хавфини камайтиришнинг ноодатий усули аниқланди