12:47 / 27.10.2024
75

Таниб бўлмас даражада вазн ташлаган ҳинд актрисалари (фото)

Таниб бўлмас даражада вазн ташлаган ҳинд актрисалари (фото)
Фото: Bollywoodtime
Мукаммал силуэт ҳар бир аёл учун ниҳоятда муҳим мавзудир. Чиройли қоматни сақлаб қолиш қийинлашиб бораётган бир вақтда жисмоний меҳнат ва парҳез ёрдамга келмоқда. Стресс, уйқусизлик, авитаминоз, айниқса, туғуруқдан кейинги давр, гормонал ўзгаришлар каби шароитда ҳам аёллар гўзалликни сақлаш учун ҳар қандай усулни ўйлаб топади. Бу борада юлдузлар анча пешқадам ҳисобланади.

Айшвария Рай

Айшвария доимо ўзининг бетакрор кўриниши билан машҳур бўлган. Бўйи 170 сантиметр бўлган актрисанинг вазни 55 килограммдан ошмаган. Бироқ 2011 йилда қизини дунёга келтирганидан сўнг, 25 килограмм ортиқча вазн тўплаган. У аввалги ҳолига келиши учун тахминан 2 йил вақт сарфлади.

Фото: Bollywoodtime
Бунинг учун актриса гўштдан бутунлай воз кечган. Унинг парҳези гуруч, сабзавот, балиқ ва денгиз маҳсулотларига асосланган. Фақат лимон ва қуритилган меваларни истеъмол қилган. Кун давомидан 2 литр сув ҳамда жуда фойдали зираворлар тановул қилган. Улар модда алмашинуви жараёнини яхшилаб, тўқималардаги ёғни эритишда ёрдам берган. Айшвария икки соатлик ёга ва медитация машғулотларини ҳам мунтазам олиб борган.

Карина Капур

Фото: Bollywoodtime
Карина ҳеч қачон озғин бўлмаган, улар оилавий овқатни яхши кўради. Одатда актрисанинг вазни 70 килограмм атрофида бўлган. Аммо 2008 йилда “Умидсиз” фильмида суратга тушиш учун бир неча килограмм вазн йўқотишига тўғри келган. Натижада у 40 килограмм вазнга эга бўлган. Махсус ёга ва кўкатли озиқ-овқатлар туфайли 20 килограмм вазн йўқотган. Кейинчалик бир неча йиллар давомида 50 килограмм вазнда юрди, аммо туғуруқдан кейин яна 29 килограмм ортиқча вазнга эга бўлган.

Сонам Капур

Фото: Bollywoodtime
Сонамнинг илк дебютидан аввалги вазни 90 килограммни ташкил этган. Аммо у фильмдаги ижроси учун 56 килограмм бўлишга эришган. Бунинг учун у гўшт маҳсулотларидан бутунлай воз кечган. Бундан ташқари у сузиш, ёга ва рақс билан мунтазам шуғулланади.

Паринити Чопра

Фото: Bollywoodtime
Гўзал Паринити Болливудда ўз карьерасини бошлаш учун 28 килограмм вазн ташлашига тўғри келган. У қомати борасидаги танқидларни тез-тез эшитиб турган ва яхши натижага эришишга муваффақ бўлган. Актрисанинг сўзларига кўра, у спортни ёқтирмайди, лекин ёга, сузиш, от миниш ва югуриш билан шуғулланади. Шунингдек, кам углеводли парҳезга ҳам риоя қилади.

Зарина Хон

Фото: Bollywoodtime
Зарина ҳам дебютидан аввал 100 килограмм оғирликда эди. Кадрга муносиб кўриниш учун 57 килограмм бўлишга эришган. Унинг сўзларига кўра, ўзининг гўзал қоматини сақлаб қолиши учун парҳезга мунтазам риоя қилиш, жисмоний фаоллик, ҳафтасига 3—4 марта югуриш каби машғулотлар билан шуғулланади. Вақти-вақти билан актрисанинг вазни ортиб туради, аммо олдингидек кўрсаткични ташкил этмайди.

Сонакши Синха

Фото: Bollywoodtime
Актриса Салмон Хон билан иштирокидаги “Қўрқмас” фильмида илк дебютини ижро этган. Рол учун Сонакши 90 дан 60 килограммгача озишга ҳаракат қилган. Бунинг учун у тўғри овқатланиш, крахмалли маҳсулотлардан воз кечишига тўғри келган. Шунингдек, велосипед, сузиш ҳамда ёга билан ҳам шуғулланган. Унинг сўзларига кўра, Салмон Хон суратга тушиш жараёнидан кейин ҳам унга қоматини сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини айтиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниб бўлмас даражада вазн ташлаган ҳинд актрисалари (фото)