08:23 / 29.10.2024
28

Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)

Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)
Кунг-фу бу — шунчаки жанг санъати эмас, балки кураш, интизом ва ўз-ўзини такомиллаштириш руҳи билан суғорилган бутун бир фалсафадир. Кинода кунг-фу бутун дунё бўйлаб томошабинларни илҳомлантириб, куч ва нафосат рамзига айланди.

“Узлатдаги аждарҳо”, 2000

Бу фильм кино санъатида катта ютуқ бўлди. У ўзида бир-бирига боғланмайдиган нарсаларни бирлаштиради: севги ҳикояси ва Бекдел тестидан муваффақиятли ўтиш (фильмда аёллар нафақат эркин мулоқот қилишади, балки энг тезкор жанговар усулларни ҳам намойиш этишади).

“Кунг-фу услубида муштлашув”, 2004

Агар “Узлатдаги аждарҳо”ни вазмин ва мулоҳазали “ин” билан таққослаш мумкин бўлса, “Кунг-фу услубида муштлашув” унинг анархик “ян”идир. Бу фильм ўзининг шафқатсиз, мураккаб ва таъсирчан декорацияси билан жанрга қарши чиқади. У тарихни ҳикоя қилади... гарчи кўпинча бунинг аҳамияти бўлмаса ҳам, чунки томошабин бир ғалати саҳнадан иккинчисига анимацион кураш шовқинида ўтади.

“Ип Ман”, 2008

Бу фильм ҳам кунг-фу ҳақида бўлиб, Брюс Ли ҳаётидан илҳомланган Ип Ман ҳақидаги ҳикоя. Фильмни ижтимоий реализм асарлари билан таққослаш мумкин. Унда Ман оиласининг 1937 йилда Япониянинг Хитойга қилган босқинига қарши кураши тасвирланган.

Ип Ман (Донни Ен томонидан ўйналган) — камтар инсон бўлиб, кўмир конида ишлашга мажбур бўлади. У дўстининг ўлимини текшириш ва оч қолган оиласи учун гуруч ютиб олиш мақсадида жанг санъати турнирида қатнашади.

“Полиция ҳикояси”, 1985

Кунг-фу ҳақидаги фильмлар рўйхатида буюк актёр ва режиссёр Жеки Чан суратга олган “Полиция ҳикояси” ҳам албатта ўрин олади. Чан бу фильмни ўзининг энг яхши асари деб ҳисоблайди. “Полиция ҳикояси” туфайли Жеки Чан биринчи марта Гонконгдан ташқарида ҳам тан олинган.

Бу фильмда полициячининг наркобаронга қарши кураши ҳақида ҳикоя қилинади. Жеки Чан жиноятчининг унга қарши гувоҳлик беришга ваъда берган қизни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Аммо фильм фақат сюжети билан эмас, балки ажойиб трюклари билан ҳам эътиборни тортади.

“Биллни ўлдириш”, 2003

Тарантинонинг тўртинчи тўлиқ метражли фильмини кунг-фу жанрининг блендерда майдаланган шаклига ўхшатиш мумкин. Режиссёр уни “шарқона” фильм деб атайди. Тарантинога хос бўлганидек, у ушбу фильмни бу жанрдаги бошқа фильмлардан олинган маданий ҳаволалар билан тўлдирган.

Ума Турманнинг Брюс Ли костюмига ҳурмат сифатида танланган кийими, аниме кетма-кетлиги ва япониялик Тhе 5,6,7,8s гуруҳининг камеоси — буларнинг барчаси фильмнинг ўзига хос элементларидан. Япон гуруҳининг “Wоо Hоо” қўшиғи Келин (Ума Турман) ва О-Рен Ишии (Луси Лю) ўртасидаги финал жангида фон мусиқаси сифатида янграйди, жанг эса қонли саҳналар билан тўлиб-тошган.

“Ёлланма қотил”, 1989

Чжоу Юн-Фат қўшиқчининг кўз нурини сақлаб қолиш учун сўнгги марта қотиллик қилишга мажбур бўлган ёлланма қотил ролини ўйнайди. Бу қизиқарли фильм ресторан ичидаги отишмада қўшиқчини деярли кўр қилган қотилнинг ҳикоясини акс эттиради. Ушбу фильм тезкор саҳналар, умидсиз романтикани ўзида мужассам этган ва кўпчилик томонидан энг буюк жангари фильм сифатида эътироф этилади.

Фильмда мукаммал ишланган образлар акс этган бўлиб, унда ҳамма нарса ўз жойида ва ортиқча нарсалар йўқ. Ҳар бир кадр томошабин диққатини ўзига тортади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)