Фото:«Prokuratura.uz»
Фарғонада Мажбурий ижро бюроси ходими калтакланди. Воқелик шаҳарнинг Қўқон кўчасида содир бўлгани айтилмоқда.
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат инспектори Ш. Қодиров шу кўчада истиқомат қилувчи фуқаро А. Ф.нинг хонадонига келиб, фойдаланилган электр энергияси учун 75 минг сўмлик қарздорлик ҳосил бўлгани, қонунда кўрсатилган 5 кун муддат берилганлигига қарамай қарз бартараф этилмаганини аниқлайди. Шу боис нисбатан ваколати доирасида кейинги ҳаракатларни амалга оширишга мажбур эканини истеъмолчига тушунтиришга ҳаракат қилади.
Бироқ фуқаро А. Ф. унга дағдаға қилиб, ҳақорат ва пўписа қила бошлайди. Давлат инспектори ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уяли алоқа воситаси орқали тасвирга олишга тушганда А.Ф.нинг укаси чиқиб, акасига «ёрдам»га шошилади. Улар уяли алоқа телефонини олиб қўйиш мақсадида инспекторни бўғиб, бир неча маротаба тепишади. Натижада давлат инспекторига тан жароҳати етади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати мазкур воқеликни тасдиқлади. Ва «Xabar.uz»га маълум қилдики, айни пайтда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб (ЖК, 219-модда 1-қисми), дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"
Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди