Фото: «Webinfo.kz»
Кам таъминланган оилалардан чиққан мактаб ўқувчилари давлат ҳисобидан бепул иссиқ овқат билан таъминланади, аммо истардикки, қозоқ тадбиркорлари ҳам бизга ёрдам беришса, деди Қосим-Жомарт Тоқаев Президент ёш захира кадрлари билан учрашувда.
«Давлат ижтимоий сиёсатининг энг оптимал моделини қидириш билан бандмиз. Манзилли ижтимоий ёрдам, айниқса, ўта муҳим. Давлат чиндан-да кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиши шарт. Одамларга оқланмайдиган ваъдалар бермаслик керак. Бу йўлнинг охири вой. Ҳукумат, даромадидан қатъи назар, барча кўп болали оилаларга нафақа тўлайди», — деди Қозоғистон президенти.
Тоқаевнинг таъкидлашича, кам таъминланган оилаларнинг мактаб ўқувчилари бепул иссиқ овқат, йўлкира, мактаб формаси, керакли ўқув қўлланмалари билан давлат ҳисобидан таъминланади. Бу савобли ишдан, президентнинг қўшимча қилишича, «миллий буржуазия» — маҳаллий тадбиркорлар четда қолишмаса яхши бўларди.
Тоқаев тадбиркорларнинг мамлакатдаги болаларни фаол қўллаб-қувватлаш тажрибаси қатор Европа мамлакатларида, хусусан, Финляндия, Швеция, Чехия ва Эстонияда яхши самара бераётганини эслатиб ўтди.
«БМТ жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоб-китобларига кўра, мактаб ўқувчисининг овқатланишига сарфланган ҳар бир доллар уч, баъзида ўн баравар бўлиб ўзини қоплаб кетаркан. Биз бизнес вакиллари, саховатпешалар ёрдамида бу вазифани уддалай олишимизга ишонман», — деди Қосим-Жомарт Тоқаев сўзини якунларкан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди