Фото: “tengri.news”
Global Peace Index (GPI) маълумотларига кўра, 2024 йилда Қозоғистон Евросиё минтақасидаги энг тинч давлат сифатида эътироф этилди.
Қайд этилишича, ўтган йилга нисбатан мамлакатнинг жаҳондаги умумий рейтинги 10,8 фоизга яхшиланган, бу эса рейтингнинг 78-ўриндан 59-ўринга кўтарилишига сабаб бўлган.
Бироқ кўрсаткичлар яхшиланганига қарамай, ноқулай ижтимоий-иқтисодий вазият ва аҳолининг норозилиги туфайли мамлакатда ички низолар келиб чиқиш хавфи прогноз қилинган.
“Қозоғистон барча соҳаларда яхшиланишларни қайд этди. Энг сезиларли яхшиланишлар зўравонлик намойишлари, ички низоларнинг интенсивлиги, ядровий ва оғир қуролларнинг, шунингдек, қуролларни импорт қилиш йўқлиги кўрсаткичларида кузатилган”, дейди Тинчлик институти халқаро экспертлари.
Экспертларга кўра, “2022 йилги тартибсизликларга сабаб бўлган кўплаб ижтимоий-иқтисодий омиллар ва шикоятлар ҳал этилмаган ҳамда мамлакатда ёмонлашиб бораётган сиёсий террорчилик бу можаро муаммолари яқин келажакда қайталаниши мумкинлигини кўрсатмоқда”.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, 2024 йилда Россия ва Евросиё минтақаси бошқа ҳудудларга нисбатан кўрсаткичлар бўйича энг кўп яхшиланишни бошдан кечиради, шу билан бирга, минтақадаги осойишталикнинг ўртача даражаси 0,6 фоизга ошган.
“Бу ўтган йил давомида тинчлик даражаси яхшиланган дунёдаги ягона минтақа эди, аммо 2024 йилда Украина—Россия можароси туфайли минтақадаги тинчлик даражаси пастлигича қолмоқда. Жорий йилда минтақанинг 12 давлатидан тўрттасида тинчлик ҳолати яхшиланган, саккизтасида эса ёмонлашган”, дейилади тадқиқотда.
Евросиё минтақасидаги мамлакатларнинг 2024 йилдаги GPI бўйича рейтинги:
Қозоғистон – 59-ўрин;
Ўзбекистон – 60-ўрин;
Молдова – 63-ўрин;
Тожикистон – 71-ўрин;
Арманистон – 76-ўрин;
Қирғизистон – 77-ўрин;
Туркманистон – 82-ўрин;
Грузия - 100-ўрин;
Озарбайжон – 106-ўрин;
Беларусь – 112-ўрин;
Россия - 157-ўрин;
Украина – 159-ўрин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди