17:15 / 24.09.2024
62

Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”

Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Фото: Сезнам Зправй
Россия урушдан кейин камида маълум муддат Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолади. Бу ҳақда Чехия президенти Петр Павел The New York Timesъга берган интервьюсида маълум қилди.

НАТОнинг собиқ юқори мартабали генерали ва Украинанинг кучли тарафдорларидан бири Павел “Украина ҳудудларини йўқотишини ҳақиқат” деб ҳисоблайди. У реалист бўлишга чақирди ва урушдан чарчаш “ҳамма жойда ўсиб бораётгани”ни айтди.

Унинг фикрича, Украина ҳам, Россия ҳам урушда ўз мақсадларига эришишга умид қила олмайди. Украина учун бу бутун ҳудуднинг, шу жумладан Қримнинг қайтарилишини истисно қилади. Россия эса Украинанинг Москва даъво қилаётган ҳудудлардан қонуний воз кечишига эришиб бўлмайди.

"Украинанинг мағлубияти ёки Россиянинг мағлубияти ҳақида гапириш — бу шунчаки юз бермайди, шунинг учун натижа ўртада бўлади", деди Павел.

Шу билан бирга, Чехия президенти Венгрия бош вазири Виктор Орбан сингари “популист етакчилар”нинг Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатиш ва дарҳол тинчлик ўрнатиш ҳақидаги қатъий чақириқларини “сафсата” деб рад этди:

"Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида маълум тажрибага эга бўлган ва Россияни яхши биладиган шахс сифатида мен шуни айтишим мумкинки, тинчлик Украинанинг жанг ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги баёноти ортидан келмайди", деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”