13:30 / 26.09.2024
88

Путин: Оддий қурол билан Россия суверенитетига “критик таҳдид” ҳам ядровий жавобга асос бўлади

Путин: Оддий қурол билан Россия суверенитетига “критик таҳдид” ҳам ядровий жавобга асос бўлади
Коллаж: RFE
Россия президенти Владимир Путин ядровий доктринага қандай ўзгартиришлар киритилишини айтди. Москва жавоб зарбасини бериш учун асослар рўйхатини кенгайтирмоқда.

Путин 25 сентябрь куни Россия Хавфсизлик кенгашининг ядровий қуролларни жиловлаш бўйича доимий йиғилишида нутқ сўзлади. У ядровий доктринанинг ўзгаришини истисно қилмади. Шу билан бирга, ҳозирда ядровий қуролдан фойдаланиш ҳақида “ҳатто ўйлаш”нинг ҳожати йўқлигини айтди.

"Россия агрессия пайтида ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шу жумладан душман оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда “критик таҳдид” юзага келтирса ҳам", деди Путин.

Ҳужжатнинг янгиланган таҳририда ҳар қандай ядровий бўлмаган давлатнинг Россияга қарши тажовузи, агар у “ядровий давлат иштирокида ёки қўллаб-қувватлаши билан” содир этилса, уни Россияга қарши қўшма ҳужум сифатида баҳолаш таклиф этилмоқда.

Путинга кўра, янгиланган ядро доктринаси лойиҳасида ядровий тийиб туриш сиёсати олиб бориладиган давлатлар ва ҳарбий иттифоқлар тоифаси кенгайтирилади.

"Россия томон ҳаво-космик ҳужум воситаларининг йўлга қўйилгани тўғрисидаги ишончли ахборот ядровий жавобни келтириб чиқариши муқаррар. Россия Беларусга нисбатан тажовуз содир этилган тақдирда ҳам ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", деди Кремль раҳбари.

Россия чегарани кесиб ўтишда ракета ва дронларнинг оммавий учирилиши ҳақидаги ишончли маълумотлардан кейин ядро қуролидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Путин таъкидлашича, Россия ҳарбий доктринасига киритилган аниқликлар таҳдидларга мос равишда пухта ўйланган.

"Россия доимо ядро кучларидан фойдаланиш масалаларига ўта масъулият билан ёндашган, бу мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишнинг энг сўнгги чораси ҳисобланади”, деган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Оддий қурол билан Россия суверенитетига “критик таҳдид” ҳам ядровий жавобга асос бўлади