Италия А Сериясининг бешинчи турига келиб, янги мавсумдаги илк ғалабасини нишонлаган “Рома” энди халқаро майдондаги юришини бошлайди.
Рим шаҳрининг кўрки бўлган “Олимпико” стадиони УЕФАнинг иккинчи нуфузли турнири – Европа лигаси умумий босқичининг биринчи тур учрашувини қабул қилади. Унда “бўрилар” Испаниянинг кучли жамоаларидан ҳисобланган Бильбаонинг “Атлетик” футболчилари билан куч синашади.
“Атлетик” иқтидорли ўйинчиларни кашф қиладиган жамоа сифатида ном қозонган. Ҳозирги таркибнинг асосий юлдузлари вазифасини ака-ука Иньяки ва Нико Уильямслар бажариб келмоқда.
Қизиғи, Иньяки халқаро миқёсдаги мусобақаларда келиб чиқиши бориб тақаладиган Гана терма жамоасини танлаган. Нико эса, Уильямслар оиласига бошпана берган Испания шарафини ҳимоя қилади. Жамоада бу икки ўйинчидан бошқа истеъдод эгалари ҳам талайгина.
“Рома” бош мураббийи Иван Юрич учун Европа лигаси алоҳида аҳамиятга эга мусобақа. Чунки унинг олдига “бўрилар”ни Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Европа лигаси ғолиби кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олади.
Рим клубига Италия чемпионатида кучли тўртликка киришдан кўра, Европа лигасида ғолиб чиқиш нисбатан осонроқ. Зеро, “Рома” яқинда бу турнир финалида ўйнади, лекин А Серияда анчадан бери олтинчи поғонадан юқорига кўтарилгани йўқ.
Иван Юрич “Атлетик” билан бўладиган ўйинда иштирок этадиган ўйинчиларни танлади. Таркибда йўқотишлар бор. Хорватиялик мураббий жамоа етакчиларидан Лоренцо Пеллегрини, Энцо Ле Фе, Николо Залевски хизматидан фойдалана олмайди.
“Атлетик”га қарши ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабонлар:Ренато Марин, Мэтью Райан, Миле Свилар;
Ҳимоячилар:Анхелиньо, Эван Ндика, Сауд Абдулҳамид, Матс Хуммельс, Зеки Челик, Марио Эрмосо, Жанлука Манчини, Буба Сангаре;
Ярим ҳимоячилар:Брайан Кристанте, Леандро Паредес, Ману Коне, Томмазо Бальданци, Николо Писилли, Стефан Эл-Шаарави, Матиас Суле.
Ҳужумчилар:Артём Довбик, Пауло Дибала, Элдор Шомуродов.
Европа лигаси бу йилдан янги форматда ўтказилмоқда. Мусобақа қоидасига кўра, умумий босқичда жами 36 та жамоа уй ва сафарда тўрттадан, жами саккизта ўйин ўтказади.
Римликлар “Атлетик”дан ташқари ўз майдонида Украинанинг “Динамо Киев”, Португалиянинг “Брага”, Германиянинг “Айнтрахт” жамоаларини қабул қилади. Шунингдек, Швециянинг “Эльфсборг”, Бельгиянинг “Юнион”, Англиянинг “Тоттенхэм”, Нидерландиянинг “АЗ Алкмаар” футболчилари меҳмони бўлади.
Умумий гуруҳда дастлабки саккиз поғонани эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри 1/8 финалга йўлланма олади. 9-24-ўрин соҳиблари нимчорак финалга чиқиш учун ўтиш учрашувларида иштирок этишига тўғри келади. Қолган жамоалар мусобақани тарк этади.
“Рома” ва “Атлетик” ўртасидаги учрашув 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди