Фото: AP Photo
Дунё мамлакатлари жунгли қонунидан воз кечиб, халқаро ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаши зарур. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
Вазир Нью Йоркдаги “Келажак саммити”да тегишли баёнотни берган.
“Кучлиларга заифларни қўрқитишга рухсат берилган жунгли қонунидан воз кечиб, халқаро ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш керак. Жаҳонда ҳукмрон бўлишга интилишни жиловлаш, бир томонлама санкцияларга чек қўйиш, ривожланаётган мамлакатларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш зарур. Биз яхши келажак қуришимиз керак”, деди у.
Хитой ташқи ишлар вазирининг фикрича, буюк державалар бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.
“Айниқса, буюк державалар ўз намуналари билан илҳомлантириши ниҳоятда муҳимдир. Олий эзгуликка интилиш йўлида чекловчи геосиёсий занжирлар узилиши зарур. Нигоҳимизни келажакка қаратишимиз, ҳар қандай қарама-қаршиликнинг олдини олишимиз, дунё бирдамлиги асосларига риоя қилишимиз ва бутун дунёда тинчлик тарафдори бўлишимиз керак”, таъкидлади у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади