Фото: Getty Images
Пентагон АҚШ маъмуриятига Украинани оқ фосфорли ўқ-дорилар билан таъминлашни тавсия қилди, бироқ Оқ уй бу ғояни бир неча бор рад этди, деб ёзади NBC Nеws.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Пентагон фосфорли ўқ-дориларни Украинага юборилаётган сўнгги ҳарбий ёрдам пакетларига киритишни ҳам тавсия қилган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти оқ фосфорнинг тинч аҳоли учун оқибатларидан қўрқиб, ушбу тавсияни маъқулламаган.
Манбаларнинг таъкидлашича, агар ғоя якунда маъқулланса, оқ фосфорли ўқ-дорилар Украинага оммавий равишда эълон қилинмасдан юборилиши мумкин.
АҚШ армияси тутун экранларини яратиш ёки жанг майдонида ёритиш учун оқ фосфорли ўқ-дорилардан фойдаланади. Бироқ фосфорли ўқ-дорилар жуда тез алангаланади ва кучли куйишга олиб келиши мумкин.
Пентагон ва Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши мазкур хабарларга изоҳ бермаган.
2022 йил март ойида Владимир Зеленский НАТО давлатлари раҳбарлари билан учрашувда Россияни Украинада тинч аҳолига қарши фосфорли ўқ-дорилардан фойдаланганликда айблаган эди. Пентагон Россия томонидан фосфорли ўқ-дорилар қўлланганини тасдиқлай олмаган.
Россия ҳам Украинани 2022 йил февраль ойи охирида оқ фосфорли ўқ-дорилардан фойдаланганликда айблаган. Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси Киев чеккасидаги Гостомел аэропорти яқинида фосфор билан тўлдирилган снарядларни ташлаганини маълум қилган.
Оқ фосфорли ўқ-дориларни тинч аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги ҳарбий нишонларга қарши қўллаш 1949 йилги Женева конвенцияси ҳамда 1980 йилги БМТнинг айрим оддий қуроллар тўғрисидаги конвенциясига қўшимча протокол билан тақиқланган. Қўшма Штатлар Женева конвенцияси протоколини имзоламаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди