Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзида Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс” жамоасига кўчиб ўтганидан бери ўзбекистонлик футбол ишчибозлари Лига 1 мусобақасини, айниқса, лансликларнинг ўйинларини алоҳида эътибор билан кузатиб келади.
20 ёшли марказий ҳимоячимиз Франция чемпионатидаги биринчи ва ҳозирча ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади. Абдуқодир дебют мавсумида асосан ўз салоҳиятини намойиш қилиш, мураббийлар штаби ишончини оқлаш, янги мухлислар меҳрини қозониш билан банд бўлди.
Бу мавсум бошидан тақдир тақозоси билан Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” ҳимоя чизиғига бошчилик қилишига тўғри келмоқда.
Европа футболини ёритиб келаётган onefootball.com портали Франция чемпионати юқори дивизионида иштирок этаётган жамоалар ҳимоя чизиғи самарадорлигини таҳлил қилиб чиқди. Портал экспертлари лансликларнинг ҳимоядаги ишончли ўйинини Абдуқодир Ҳусановнинг маҳоратига боғламоқда.
Нуфузли манба бу мавсум “Ланс” ва “Монако” жамоалари ҳимоячиларининг ўйинига юқори баҳо берган.
- Бешта учрашувда атиги иккита гол ўтказган “Ланс” Лига 1 вакиллари ўртасида энг мустаҳкам ҳимояга эга жамоага айланди. “Монако” ҳам ҳудди шундай. Бош мураббий Уилл Стилл қўл остидаги ҳимоячилардан оқилона фойдаланишни уддаламоқда. Абдуқодир Ҳусанов ва Факундо Медина ўзини “Ланс”нинг энг иқтидорли ҳимоячилари сифатида намоён қилмоқда.
Ҳозир лансликларнинг ҳимоя чизиғи жуда яхши ишламоқда. Етакчи марказий ҳимоячи Кевин Дансо сафга қайтса, жамоанинг орқа чизиқдаги имкониятлари янада кенгаяди.
Ёрқин ва кўпқиррали истеъдод соҳиби Абдуқодир Ҳусанов ёрдамида Уилл Стилл ҳимояда турли вариантларни қўллаши, янги тактик ечимлар қилиши мумкин, - деб ёзмоқда onefootball.com портали.
Таъкидлаш лозимки, “Ланс” олдига Европа Чемпионлар лигасига қайтиш вазифаси қўйилган. Ўтган мавсумда бу топшириқ бажарилмади. Натижада бош мураббийликка бошқа мутахассис, яъни Уилл Стилл таклиф этилди.
“Ланс” уч ҳимоячи билан ўйнайди. Бу схемада ҳимоя чизиғини бошқариш марказдаги футболчи зиммасига юкланади. Сўнгги йилларда бу вазифани австриялик маҳоратли ўйинчи Кевин Дансо бажариб келган.
“Ланс” ёзнинг сўнгги кунлари Дансони “Рома”га ижарага жўнатганди. Бироқ 25 ёшли Кевиннинг юрагида нуқсони борлиги аниқланди ва трансфер амалга ошмади. Бу паллада мураббийлар штаби Дансонинг ҳимоя марказидаги ўрнида Абдуқодир Ҳусановни ўйнатишга қарор қилди.
20 ёшли легионеримиз ўзига юклатилган ишларни жуда зўр бажармоқда. У бир неча учрашувда “Ланс”нинг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Абдуқодир Ҳусановнинг саъй-ҳаракатлари ва етакчилик қобилияти туфайли лансликлар ҳимояда мустаҳкам турибди ва кам гол ўтказяпти. Хусусан, жамоа дарвозасига киритилган иккита голдан биттаси пенальтидан урилди.
Ҳозирча мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бораётган “Ланс” навбатдаги учрашувини 28 сентябрь куни ўз майдонида “Ницца”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди