Суд тадбиркор ва Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровни гаров эвазига озод қилганидан кейин у Париждаги ҳашаматли Hotel de Crillion меҳмонхонасига жойлашди. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde нашри ёзмоқда.
«Суд назорати доирасида бир неча ой Францияда қолишга мажбур бўлган Павел Дуров ҳашаматли Crillion меҳмонхонасидан жой топди», деб ёзади газета.
Нашрнинг аниқлик киритишича, меҳмонхона Парижнинг марказий кўчаси – Елисей майдони яқинида жойлашган. Нашрнинг ёзишича, тадбиркор озодликка чиққанидан бери доимий ижарага олиш учун бошқа уй-жой қидириб юрган.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Дуров ҳибсга олинганидан сўнг дарҳол француз миллиардери Ксаве Ньелнинг квартирасида қолган.
Эслатиб ўтамиз, суд Дуровга Францияни тарк этмаслик шартини қўйган.
Аввалроқ Телеграм қонуний талабларга жавобан ҳуқуқ-тартибот идораларига қоидаларни бузган шахсларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиши мумкинлиги маълум бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди