11:58 / 24.09.2024
373

“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”

“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Фото: Instagram / @niginafaxriddinova
Айни кунларда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Коинот гўзали 2024” кўрик танловига тайёргарлик кўраётган профессионал модел Нигина Фахриддинова YouTube’даги Daryo Lifestayle каналига интервью берди. У суҳбат давомида клипларда таклиф қилинмаслиги, ножоиз таклифлар ва севган йигитига турмушга чиқолмаслиги ҳақида гапирди.

Ўйлашимча, кўпчилик мени ўзбек эмас, бу тилда гаплашолмайди, деб ўйлашади. Ҳатто Instagram’даги кузатувчиларим орасида ҳам “Вой, сиз ўзбекчани биласизми?” дейдиганлари ҳам кўп бўлади.

“Мени асра” сериалида бош қаҳрамон қиз Нарминнинг яқин дугонаси ролини ижро этганман. Аммо Аиша роли менга умуман ўхшамайди, у тамоман бошқа дунё. Клипларга эса таклиф қилишмайди, балки режиссёрлар ҳам фолловерларим сингари мени ўзбек тилини билмайди, деб ўйлашсак керак. Асосий даромадим Instagram рекламасидан
, - дейди Нигина Фахриддинова.

Нигина Фахриддиновага бир инсон қимматбаҳо Lamborghini эвазига номақбул таклиф билдиргани ҳақида гапирди.

Шу кунгача фақатгина бир марта шундай таклиф бўлди. Ўшанда видеоролик олиш учун далаҳовлига чиққандик. Ҳеч қандай расвогарчиликсиз, маза қилиб дам олаётгандик. Борган эркаклардан бири менга Lamborghini автомобини таклиф қилиб, эвазига унинг таклифини қабул қилишимни сўради. “Бу нима деганингиз?” деб қаттиқ гапирдим. Энг қизиғи, ўша даврада севган инсоним ҳам бор эди. Замонавий кийинади, дегани унга ҳар қандай таклифни берса бўлади, дегани эмас. Атрофимда эркак дўстларим жуда кўп, аммо мен ҳамиша улар билан чегара сақлайман. Ғурурим биринчи ўринда туради, қандайдир моддият эвазига уни поймол қилмайман, - дейди Нигина Фахриддинова.

Профессионал модел севган йигити борлиги, аммо карьераси сабаб унга ҳозирча турмушга чиқолмаслиги ҳақида гапирди.

Фото: Instagram / @niginafaxriddinova
Ҳозирча турмушга чиқишга шошилётганим йўқ. Севган инсоним бор, буни ҳеч қачон яширмаганман. Турмуш қурмаётганимизнинг энг биринчи сабаби касбим билан боғлиқ. Гўзаллик танловларида қатнашишни давом эттиришим учун ҳозирча турмушга чиқмаслигим керак. Бундан ташқари, иккимиз ҳам тўлиқ оёққа туриб, моддий ва психологик жиҳатдан оила қуришга тайёр эмасмиз. Болалигимда кўп қийинчиликларни кўрганман, шу боис оилага ва фарзанд тарбиясига жиддий қарайман. Бахтсиз оиланинг фарзанди бўлганман, аммо бу тақдирни болаларимга раво кўрмайман. Севган инсоним билан оила қуришга ва фарзандларни яхши тарбиялай олишга руҳан тайёр бўлсаккина оила қурамиз, - дейди Нигина Фахриддинова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”