Аргентиналик футболчи Лионель Месси ўзининг 525 Rosario деб номланган продюсерлик компаниясига асос солди, дея хабар бермоқда ESPN.
Компания оилавий дастурлар ва телевизион контент ишлаб чиқаради.
Лойиҳа Apple TV+ стриминг хизмати учун Месси ҳақида иккита сериал (“Месси ва Жаҳон Чемпионати: Юқорига йўл” ва “Месси Америка билан учрашди”) тайёрлаган Smuggler Entertainment билан ҳамкорликда ишга туширилди.
“Кўнгилочар нарсалар ҳар доим менинг иштиёқим бўлган, футбол майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам. Smuggler Entertainment билан биргаликда яратган лойиҳамизни ривожлантириш мени руҳлантиради”, — дейди Лео.
Месси компанияни ўзининг туғилган шаҳри Росарио шарафига номлади. Спортчининг тасаввурига кўра, 525 Rosario “илдиз ва оилавий қадриятлар” муҳимлигини акс эттиради.
Компания штаб-квартираси ҳозирги кунда Месси яшаётган Майамида, шунингдек, Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган бўлади.
Лойиҳани эса Smuggler Entertainment бош директори Тим Пастор ҳамда Мессининг оиласи бошқаради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари