Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида учрашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар берди.
Республикачилар сайловолди штабининг вакили агентликка маълум қилишича, Трамп ва Зеленскийнинг учрашуви режалаштирилмаган. Аввалроқ Украина расмийлари бундай учрашув мамлакат президентининг тақвимида бўлганини даъво қилган эди.
Reuters нашри АҚШ собиқ президентига яқин манбага таяниб хабар беришича, ҳар икки томон ҳам учрашиш истагини билдирган, бироқ аниқ сана белгиланмаган.
Зеленский АҚШга сафарини эълон қилар экан, ўзининг “ғалаба режаси”ни мамлакатнинг амалдаги президенти Жо Байден, Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Ҳаррис ва республикачи Трампга тақдим этиш ниятида эканини айтганди. Оқ уйнинг собиқ раҳбари 25 сентябрь куни Украина президенти билан учрашиш эҳтимолини истисно қилмаган.
Шу билан бирга, Трамп Зеленскийни “тарихдаги энг буюк савдогар” деб атаган. У Украина президенти демократлардан пул олишни давом эттирмоқчи, шунинг учун уларнинг ғалаба қозонишини хоҳлайди, деган фикрга келган.
Трамп, шунингдек, Украина урушда ғалаба қозонишига шубҳа билдирган ва Россиянинг ҳарбий салоҳиятини мақтаган.
“Улар Гитлерни мағлуб этишди, улар Наполеонни мағлуб этишди — улар шундай қилишади, жанг қилишади”, деди собиқ президент.
Сиёсатчи амалдаги президент Жо Байден ва президентликка номзод Камала Ҳаррисни АҚШни Украинадаги урушга жалб қилганликда айблаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди