Фото: Flickr
НАТО учинчи жаҳон уруши режаларини ишлаб чиқмоқда.
“Россия билан эҳтимолий уруш юзага келган тақдирда ярадорларни фронт чизиғидан кенг кўламли эвакуация қилиш режаси тайёрланмоқда”, деди альянснинг логистика қўмондонлиги раҳбари, генерал-лейтенант Александр Золлфранк.
Золлфранкнинг фикрича, бундай уруш катта эҳтимол билан “кенг жанг майдонида” содир бўлади ва НАТО учун жиддий йўқотишларга олиб келади. Генерал Россия Аэрокосмик кучларининг кенг имкониятлари туфайли ярадорларни ҳаво орқали эвакуация қилиш ўта хавфли бўлиши мумкинлигини, шунинг учун тез ёрдам поездларидан фойдаланган маъқул эканини таъкидлаган.
“Асосий вазифа энг ёмон ҳолатда кўп сонли жабрланганларга тез ва сифатли ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади”, дея қўшимча қилган у.
Золлфранк, шунингдек, НАТОнинг тиббий қоидаларини уйғунлаштириш муҳимлигини айтган. Унинг таъкидлашича, ечимлардан бири оғир жароҳатлар учун зарур бўлган кучли дори воситаларининг, шу жумладан, оғриқ қолдирувчи воситаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган “ҳарбий тиббий Шенген” ни яратиш бўлиши мумкин.
Daily Mail'га кўра, тиббий эвакуацияни режалаштириш НАТОнинг Россия билан бўлиши мумкин бўлган урушга тайёргарлигининг бир элементидир
Жорий йил бошида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Ғарб давлатлари яқин 3-5 йил ичида Россия билан эҳтимолий урушга фаол тайёргарлик кўришлари кераклигини айтган эди.
“Ҳарбий экспертларнинг фикрича, Россияга йирик ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўриш учун бир неча йил керак бўлади. Ва айнан 3-5 йилдан биз интенсив қуролланиш учун фойдаланишимиз керак”, деб таъкидлаган эди немис вазири. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди