Фото: AFP
Хитой Тинч океанида жанговар каллак макетини олиб юрувчи қитъалараро баллистик ракетанинг муваффақиятли синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Хитой ҳукумати синовларни режадаги деб таърифласа-да, таҳлилчилар бундай синов сўнгги марта 1980 йилда ўтказилганини таъкидламоқда. Ракета 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:44 да учирилган.
“Ракета режалаштирилган акваторияга тушди, учириш ракета қўшинларининг ҳар йилги ҳарбий машқлари доирасида амалга оширилди”, дея хабар бермоқда Xinhua давлат ахборот агентлиги.
Пекин қайси ракета синовдан ўтказилгани ва у қандай траектория бўйича учгани ҳақида хабар бермаяпти. Бироқ Sinxua агентлиги бу борада Хитой “тегишли давлатларни олдиндан хабардор қилгани”ни айтмоқда.
Хитой, одатда, ўз ядровий қуролини мамлакат ҳудудида синаб кўради, сўнгги йилларда у Шинжон минтақасидаги Такла-Макан чўлидаги полигонга қитъалараро баллистик ракеталарни учирди.
Шу сабабли, жорий синов пайтида Хитой ракетаси 1980 йилдан буён биринчи марта халқаро сувлар устидан учиб ўтгани тахмин қилинмоқда.
“Агар мен бирор нарсани эътибордан четда қолдирмаган бўлсам, бу воқеа узоқ вақтдан бери биринчи марта содир бўляпти ва эълон қилиняпти”, дейди Карнеги халқаро тинчлик жамғармасининг ядровий қуроллар бўйича мутахассиси Анкит Панда.
Унинг фикрича, Пекиннинг бу синовлар режали ва “ҳар йилги” экани ҳақидаги баёнотлари жуда ғалати. Чунки улар “на мунтазам равишда, на ҳар йили” амалга оширилади.
Япония Мудофаа вазирлиги япон кемалари синовлар натижасида зарар кўрмаганини маълум қилди.
“Биз Хитой армиясининг ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни давом эттирамиз. Барча мумкин бўлган эҳтиёт чораларини кўрамиз ва сергаклигимизни сақлаймиз”, дейилади вазирлик хабарида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди