21:41 / 26.09.2024
25

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузишга чақирди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузишга чақирди
Фото: AP Photo
Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонлар можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлаши учун Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасида 21 кунлик ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Биз барча томонларни, жумладан, Исроил ва Ливан ҳукуматларини вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувини зудлик билан маъқуллашга чақирамиз”, дейилади Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотда.

Қўшма баёнотни имзолаган АҚШ иттифоқчилари қаторига Австралия, Канада, Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Италия, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва Қатар киради.

Шу фонда исроиллик журналист Амит Сегал вазирлик манбасига таяниб, мамлакат расмийлари “музокаралар ўтказиш мақсадида ўт очишни тўхтатиш учун яшил чироқ ёқди” деб хабар берди. Исроилнинг 12-каналининг хабар беришича, Нетаньяху Исроил армиясига Ливандаги зарбалар интенсивлигини камайтиришни айтган.

Reutersъга кўра, БМТда нутқ сўзлаш учун Нью Йоркка кетаётган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўт очишни тўхтатиш таклифига ҳали жавоб бермаганини айтган ва армияга жангни давом эттиришни буюрган.

Ливан Бош вазири Нажиб Микати ўт очишни тезроқ тўхтатишга умид билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва унинг иттифоқчилари Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузишга чақирди