Фото: Hollywood Reporter
Биз ҳавас қиладиган ва намуна сифатида кузатадиган юлдузларнинг доимий мухлислар ва журналистлар эътиборида бўлиши ва бир дақиқага ҳам эркин юра олмаслиги улар учун қанчалик қийинлиги барчага аён. Нью Йоркда бўлиб ўтган “Дюна: Иккинчи қисм” фильмининг премьерасида актриса Зендея журналистларга қисқа интервью берди.
Зендеянинг айтишича, ёш актриса машҳурликни оғир юк сифатида ҳис қилмоқда. Юлдуз учун биринчи навбатда уни машҳур инсон сифатида эмас, балки намунали инсон қиёфасида кўришлари муҳим. Чунки омма олдида доимий равишда ижобий фазилатларга эга актриса номини сақлаб қолиш қийин масала.
“Ўзимни актрисалик карьерасидаги бу қисмига тайёр эмаслигимни доим ҳис қиламан. Мен ўз ишимни яхши кўраман ва суратга тушишдан завқ оламан, аммо шон-шуҳрат ва машҳурликдан қўрқаман”, дейди Зендея
Зендея 2024 йил май ойида бўлиб ўтган Мет Гала тадбирида
Фото: ELLE
Актриса уни чўққига олиб чиққан ҳар бир кишидан миннатдор бўлса-да, ҳаётида бўлиб ўтаётган кўплаб воқеаларга тайёр эмаслигини ва унинг табиатига зид эканини тан олади. Зендеянинг сўзларига кўра, машҳурлик ортидан кибрга берилиб, бу кучдан ғаразли мақсадларда фойдаланадиганлар бор, лекин актриса улардан бири эмас. Бунинг устига, турли премьералар ёки тадбирларда актриса намоён бўладиган образлар-у, сўнгги урфдаги кўйлакларни Зендея оғир юк сифатида қабул қилади. Буларнинг бари унга қизиқ эмас.
Фото: Deadline
Шунингдек, Зендея табиатан уятчан бўлиб, интроверт характерга эга. Шу бу уринишлар актриса учун комфорт зонасидан чиқишнинг энг сўнгги йўлидир:
“Сайр учун ёки шахсий ишларим учун ташқарига чиққанда кўринмас одамга айланиб қолишни истайман. Айниқса, иш вақтимдан ташқари соатларда барча инсонлар каби оддий ҳаёт кечиришни хоҳлайман”, дейди актриса. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди