Фото: “Centralasia.media”
Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев томонидан ўлдирилган рафиқаси Салтанат Нукенованинг акаси Айтбек Амангелди маънавий зарар учун товон ундирилишини талаб қилди.
“Марҳуманинг акаси фожиали воқеа оқибатида руҳан азоблангани, соғлиғи ёмонлашгани ва меҳнат қобилиятини йўқотганини маълум қилди. Даъвода, шунингдек, жиноят иши доирасида юридик хизматлар учун кетган харажатлар ҳам кўрсатилган”, дейилади хабарда.
Суд қарорига кўра, синглисининг ўлими Амангелдининг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган ва унинг шахсий номоддий ҳуқуқлари бузилган. Шу сабабли даъво қисман қаноатлантирилган.
Бишимбаевга 6 877 672 тенге (14,3 минг доллар) миқдорида жиноят иши бўйича қилинган харажатлар ҳамда 10 миллион тенге (20,8 минг доллар) миқдоридаги маънавий зарар ундирилган.
Август ойида Амангелди Бишимбаевга нисбатан моддий зарарни ундириш ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида янги даъво қўзғатган. Амангелди даъво адвокатлар, турар жой ва парвозлар учун сарфланган харажатларни қоплаш учун қўзғатилганини тушунтирган. Миқдор эълон қилинмаган.
Адвокат Жанна Уразбахованинг таъкидлашича, жабрланувчи томонидан эълон қилинган миқдор қанча кўп бўлса, маҳкумнинг муддатидан олдин озод қилиш имконияти шунча камаяди.
13 май куни Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. У ўта шафқатсизларча қотиллик содир этганликда, шунингдек, турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани қийноққа солганликда айбдор деб топилган.
2023 йилнинг 8 ноябрь куни кечқурун Бишимбаев “Бау” ресторанида рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Эркак аввал рафиқасини ҳожатхонада, кейин эса лифтдан чиқишда урган. Шундан сўнг, собиқ вазирнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи рестораннинг VIP кабинасида диванга ётиб ухлаб қолган.
Бишимбаев уни пиджаги билан ёпиб, ёнига ётиб ухлаган. Эртаси куни Бишимбаев хотинини ётган жойида ташлаб, иш билан ресторандан чиқиб кетган. У 9 ноябрь куни кечқурун Нукенованинг юзи ва танаси совуқ эканини пайқагач, тез ёрдам чақирган. Шифокорлар аёлнинг бир кун аввал ўлганини аниқлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди