08:02 / 26.09.2024
54

Воҳид Шамсаи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки ҳақида фикр билдирди

Воҳид Шамсаи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки ҳақида фикр билдирди
Эрон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасида Марокашга қарши баҳс олиб боришидан хабарингиз бор. Учрашув бугун соат 17:30 Бухородаги "Универсал спорт комплексида бўлиб ўтади. Эрон терма жамоасининг ўйин олдидан ўтказилган расмий машғулотидан олдин ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Шунингдек, Воҳид Шамсаи Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида гапириб ўтди.

"Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларнинг натижалари мени хафа қилди. Ўзбекистон терма жамоасидаги бир нечта асосий футзалчиларнинг жароҳат олгани якуний натижага таъсир қилди. Икки мамлакатда ҳам футзал ривожланиб бораётгани аниқ. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётгани бунга яққол исбот бўла олади. Афсуски, улар кейинги босқичга чиқа олишмади, аммо Афғонистон плей-оффга йўл олди" - дея фикр билдирди Воҳид Шамсаи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Воҳид Шамсаи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки ҳақида фикр билдирди