
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасидаги Марокашга (3:4) қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
"Энг аввало Марокаш терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувни икки хил бўлимларга ажратган бўлардим. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйин намойиш этдик, иккинчи таймда эса назорат бизда эди. Агар вазиятлардан фойдаланиб голлар урмасангиз, шундай воқеийликлар рўй беради. Мен Эрон халқидан кечирим сўрайман, улар менинг асосий суянчим. Биз бугун боримизни бердик, аммо кейинги босқич бизга насиб этмаган экан" - дея фикр билдирди Воҳид Шамсаи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар