00:37 / 27.09.2024
32

Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”

Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам қийинчиликларга дуч келди. Майдон ҳолати ҳам футбол ўйнаш учун жуда қулай эмасди. Ҳаводан келган тўпларни устунликка эришишга интилдик. Йовович жамоа учун муҳим футболчи эканини исботлади. Ҳимояда яхши ўйнадик деб айта оламан. Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли. “Навбаҳор” жамоасига Ўзбекистон кубоги финал учрашувида омад тилайман.

- Йирик ҳисобда ғалаба қозонган экансиз, “Навбаҳор” ўйинида қандай камчиликларни кўрдингиз?

- “Навбаҳор” кучли жамоа. Ушбу мавсум бизни мағлуб этган ўйинлар ҳам бўлди. Мен муаммони жамоа майдони сифатида кўраяпман. Майдон ҳолатининг идеал эмаслиги жамоа ўйини сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

- Самвел Бабаян бошқарган “Навбаҳор” ва Сергей Лушчан бошқараётган “Навбаҳор”ни таққосласак, қайси мураббий қўл остидаги жамоа сизга кўпроқ қийинчилик туғдирган?

- Статистика бу саволингизга жавоб беради. Айтиб ўтганимдек, майдон ҳолати ҳам ўйин сифатига таъсир кўрсатади. “Навбаҳор” ҳар доим агрессив футбол намойиш этадиган клуб. Айтишим мумкин, бугун ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда фарқ сезилди. Ҳар бир жамоанинг ўз услуби бор. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” жуда кучли ўйин намойиш этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”