14:35 / 24.02.2020
3 924

Уйқусизликка нима сабаб бўлади?

Уйқусизликка нима сабаб бўлади?
Германиялик олим Хайдрун Шуберт уйқусизликка олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тадқиқот олиб борди.
Тадқиқот натижаларига кўра пиширилмаган полиз маҳсулотлари уйқусизликка олиб келиши мумкинлиги аниқланган. Бунга эса овқат ҳазм қилиш тизими фаол ишлаши сабаб бўлади.

Шу билан бирга қалампир ва занжабил ҳақида ҳам худди шу фикрни билдириш мумкин. Бу маҳсулотлар организмда модда алмашинуви жараёнини фаоллаштиради ва тана ҳароратини кўтаради. Оқибатда уйқу бузилиши ҳолати юзага келади.

Шубертнинг рўйхатида шоколад ва таркибида кофеин бўлган ичимликлар ҳам бор. Тадқиқотчи олим уйқусизликдан қийналадиганларга кечки овқатни эртароқ истеъмол қилишни маслаҳат берган. Шунда тана овқатни ҳазм қилиб бўлгандан сўнг уйқуга тайёрланади.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқусизликка нима сабаб бўлади?