
Футзал бўйича Осиё кубоги 3-ўрин учун ўйин доирасида Тожикистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди.
Асосий вақтларда 5:5 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Вакилларимиздан голларга Илҳом Ҳамроев, Элбек Тўлқинов, Меҳрож Худойбердиев, Ихтиёр Ропиев ва Акбар Усмонов муаллифлик қилди. Серияда эса ҳамюртларимиз зафар қучди - 3:1.
Маълумот учун, финал ўйини Таиланд ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечади.
Осиё Кубоги. 3-ўрин учун баҳс
ТОЖИКИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 5:5 (пенальтилар серияси 2:3)
Голлар: Илҳом Ҳамроев 2, Элбек Тўлқинов 5, Самандар Ризомов 10, Камрон Алиев 22, Меҳрож Худойбердиев 24, Ихтиёр Ропиев 27, Самандар Ризомов 30, 33, Умид Кузиев 35, Акбар Усмонов 39
Тожикистон: 2. Фируз Бекмуродов, 4. Настаршио Исмоилов, 5. Самандар Ризомов, 6. Идрис Ёров, 10. Некруз Алимаҳмадов.
Захира: 1. Муродилло Алиқулов, 3. Абдуқаюм Умаров, 7. Баҳодур Ҳожаев, 8. Муҳаммаджон Шарипов, 9. Файсали Сардоров, 11. Камрон Алиев, 12. Умид Кузиев, 13. Бахтиёр Солиев, 14. Дилшод Саломов.
Ўзбекистон: Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов.
Захира: Анваров, Ботиров, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Худойбердие, Беркинов.
Осиё КубогиЎзбекистон ФутзалиТожикистон ЎзбекистонПенальтилар СериясиГоллар РўйхатиМеҳрож Худойбердиев Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг