Олимлар коронавируснинг Буюк Британияда қандай тарқалаётганини аниқлаш учун юқтирган беморларнинг индивидуал намуналаридан генетик кодини таҳлил қилишмоқда. Генетик материал намунаси инфекциялар занжирида яна бир қадам - кимлар юқтирганлигини очиб беради. Ливерпул университети олимлари беморларнинг томоқдаги қичишишларида бошқа вируслар ва бактерияларни ҳам аниқлашмоқда. Ва бу баъзи беморларнинг жиддий касалликка дучор бўлишларини тушунтиришга ёрдам беради.
"Кимлар касалликка чалинаётгани, улар касалликни қандай юқтириб олаётгани, инсонда мавжуд бошқа касалликларнинг вирусга таъсири ва иммунитетнинг вирусдан ҳимояланишдаги аҳамияти қандай?" тадқиқотчилар шу каби саволларга жавоб қидириб изланишлар олиб бормоқда, дейди BBC Newsга бош терговчи Проф Калум Семпле.
Шунга ўхшаш ёндашув 2015 йилда Ғарбий Aфрикада Эбола вируси тарқалишини кузатишда ишлатилган.
Ливерпул университети профессори Том Сулаймон, мухбирлар билан суҳбатда шундай деди: "Бизда баъзи беморлар бор, улар вирусни қандай юқтиришгани ҳақида билмаймиз, лекин уларнинг генетик материалларини кўриб чиқиш ва таққослаш орқали, вирус тарқалишини узоқ муддат давом этишини олдини олиш мумкин".
Ливерпул университетида махсус жамоага Эдинбург, Оксфорд, Бристол ва Глазго сингари бошқа бир қатор университетларнинг олимлари жалб қилинган. Изланишлар улар коронавируснинг РНК сини аниқлашлари мумкинлигини кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди